Аляска штати қирғоқларида 8,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилди, деб ёзмоқда ТАСС АҚШ геология хизмати ахборотига таяниб.
Дастлаб зилзила кучи 8,0 баллни кўрсатган бўлса, кейинроқ бу кўрсаткич 8,2 га чиққан. Ер силкиниши маркази Кадьяк шаҳридан 278 километр жанубий-шарқда Аляска кўрфазида бўлган. Цунами хавфи ҳам эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 январь куни Тошкент вақти билан соат 6.26 да Ўзбекистоннинг шарқида зилзила қайд этилди. Ер силкиниши маркази Сариоғоч шаҳридан 16 километр шимоли-шарқда бўлиб, 4,6 баллни ташкил этган.
Малоҳат Ҳусанова, ЎзА