Пандемияга қадар автомобиль сотувлари ўсиб бораётган, баъзи сегментларда эса ҳатто рекордлар ўрнатилаётган эди. Бироқ пандемия бошланиши билан автомобиль олами қатор зарбалар ва кутилмаган вазиятларни бошидан кечирди.

Автомобиль саноати бутун дунёда ишлаб чиқариш занжирида кенг қамровли соҳалар, етказиб берувчилар ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари иштирок этувчи ҳамда бошқа тармоқлар билан энг кўп боғлиқликка эга йўналишлардан бири ҳисобланади. Пандемиядан кейин яққол кўзга ташландики, бу тармоқни ҳар қандай ўзгаришга таъсирчан қилиб қўяди. Микрочиплар етишмовчилиги бутун дунёда автомобиллар бозорига кучли таъсир кўрсатди.

Ўзбекистонда юқори интеллектуал технологиялар ва логистика хизматларининг йирик истеъмолчиларидан бири ҳисобланган UzAuto, пандемия оқибатларидан энг кўп жабр кўрмоқда. Компаниянинг халқаро юк ташишга бўлган ўртача йиллик эҳтиёжи 20 000тадан ошиқ контейнерни ташкил этади. 90% юк Хитой ва Кореядан келади ва бу логистика занжирида Узоқ Шарқ ва Қозоғистондаги Россия портлари орқали ўтадиган Транссибир транспорт коридорининг аҳамиятини оширади. Айни пайтда бу йўналишнинг юкламаси ортиб кетган, етказиб бериш муддатлари уч баробар, логистик хизматлар нархи эса 3,5 маротаба ошган. Ушбу омиллар автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатувчи муҳим сабаблардан биридир ва бу муаммога кўплаб ишлаб чиқарувчилар дуч келган.

Агар 2019 йилда автомобиль эҳтиёт қисмларини етказиб беришни кутиш муддати 30-40 кун оралиғида тебранган бўлса, ҳозирги кунда Жанубий Корея, Хитой ва Россия денгиз портларидаги тиғизлик ушбу муддат 6 ойгача чўзилишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга ниманидир олдиндан прогноз қилиш имконияти нолга тенг. Бошқача айтганда, худди шу танқис яримўтказгичлар энди номаълум вақтга кечикиб кела бошлади.

Бундан ташқари, UzAuto Motors автомобилларининг миллий валютадаги нархи узоқ вақт давомида ўзгаришсиз қолгани уларни манфаатли инвестицияга айлантирди. Автомобиль бозоридаги нобарқарор вазият харидорлар ўртасида ваҳима ҳамда талабнинг сезиларли даражада ортишига сабаб бўлди. Бу автомобиллар учун узун навбатларни келтириб чиқарди. Агар олдин худди шу ишлаб чиқариш ҳажми бозордаги талабни қондира олган бўлса, ҳозирги шароитда у етарли бўлмаяпти.

Логистика ва яримўтказгичлар танқислиги билан боғлиқ барча қийинчиликларга қарамай, «UzAuto Motors» ишлаб чиқариши 2021 йилда 235 600та автомобилни ташкил этди (2020 йилдагига нисбатан атиги 16%га кам). Сўнгги 3 ой давомида пандемиягача бўлган одатдаги ишлаб чиқариш суръатини тиклашга эришилди – 2021 йилнинг сўнгги 90 кунида UzAuto Motors заводларидаги конвейерлар дам олиш кунлари ҳам деярли тўхтамади. 81 иш куни давомида ўртача кунлик ишлаб чиқариш кўрсаткичи кунига 1 000та автомобилни ташкил этди, бу мазкур вақт ичида 82 000та автомобиль ишлаб чиқариш имкониятини берди.

UzAuto Motors ишлаб чиқариш кўрсаткичлари рақамларда: 

· 2021 йилнинг дастлабки 8 ойида 84 062та  автомобил ишлаб чиқарилди, бу йиллик ҳажмнинг 52 фоизини ташкил этади. 2021 йилнинг  сўнгги 4 ойида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 79 463та бирликни ташкил этди, бу 2021 йил йиллик ҳажмининг 48 фоизи дегани.

·       Кобальт автомобилини ишлаб чиқариш кунига ўртача 342 тадан 420та бирликкача  ошди (+23%).

·      Пайвандлаш цехининг бутун фаолияти давомида кунига 457 та кузов ҳажмида рекорд ўрнатилди.

·       Lacetti ишлаб чиқариш кунига ўртача 26 тадан 360 та бирликкача ошди  (+30%).

2021 йил рекордлари:

·      Пайвандлаш цехининг бутун фаолияти даврида кунига 380та бирлик ҳажмида рекорд қайд этилди.

·      2021 йил 25 декабрда Асака заводида рекорд қайд этилди, кунига 1 087 та автомобиль ишлаб чиқарилган.

·      6 декабрда Хоразм заводи кунига 502та автомобиль рекордини қайд этди.

·      Янги йил байрамига қарамай, 2022 йил бошида бир кун ичида 2 271 та автомобилни мижозлар қўлига топишириш орқали рекордни янгилашга эришилди.

 

Реклама ҳуқуқи асосида