Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва келгуси тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати