Маълумки, жорий йилнинг 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги «Omikron» штамми аниқлангани ҳақида хабар берилди. Айни кунларда юртимизда карантин қоидалари кучайтирилган. Жамоат жойларида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмасида ҳам Республика махсус комиссиясининг қарори билан ходимларга жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш борасида огоҳлантириш ва тушунчалар берилди.

Барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланиши ҳақида маълум қилинди.

Аҳолини тўлиқ эмлаш ишлари давом этиши, вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилиши ва мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилиши хусусида тушунчалар берилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА