2022 йил 3 январдан 4 январь кунига ўтар кечаси тахминан соат 03:30ларда Нукус шаҳрида туғилган 26 ёшли Ж.О. ўғрилик қилиш мақсадида ўзи ишлайдиган мебель ишлаб чиқариш цехига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кирган.

Офис сифатида фойдаланадиган хонадаги темир сейфни бузиб, ичидаги 236 миллион сўм пулдан жами 179 миллион сўм пулни талон-торож қилганлиги аниқланган. Ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида аниқланишича Ж.О. мебель цехига кириш дарвозасининг қулфлайдиган темир илгичини очиб кирганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” (ўғрилик) банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА