“Бостон” мухлислари ишончини оқламади

Миллий хоккей лигаси томонидан Америка қитъасида доимий тарзда ўтказилиб келинаётган чемпионат баҳслари давом этмоқда.

Чемпионатнинг Бостон шаҳрида жойлашган «TD Garden» спорт аренасида “Бостон” клуби “Даллас”ни қабул қилди. Унда мезбонлар ўз мухлислари олдида рақиб жамоага – 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. “Колорадо” ва “Анахайм” ўртасидаги учрашувда 3:1 ҳисобида қайд этилди.
Калифорния штатидаги бир неча спорт турларига мўлжалланган «Staples Center» саройида “Лос-Анджелес” ва “Сан-Хосе” жамоалари ўзаро баҳслашди. Сафарда ўйин ўтказишига қарамасдан “Сан-Хосе” мезбонлар дарвозасига тўрт маротаба шайбани жойлаб қўйди. Бироқ ўйиннинг учинчи бўлимида ўз дарвозасидан бир маротаба шайбани олиб чиқди.
Шунингдек, “Монреаль” ва “Айлендерс” жамоалари ўртасидаги учрашув 4:5 ҳисобида якунланди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА