Теҳрондаги Афғонистонга қўшни мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашув иштирокчилари мазкур форматдаги навбатдаги, учинчи учрашув музокаралари 2022 йилда Хитой ўтказилишига келишиб олди, дейилади ТАСС хабарида.
Эрон ташқи ишлар маҳкамаси матбуот хизмати тарқатган маълумотда: “Ташқи ишлар вазирлари Эронга учрашувнинг иккинчи раундини ташкиллаштиргани учун миннатдорлик билдириб, учинчи раундни Хитойда ўтказишга келишиб олди”, дейилган.