Уйғонган “Эбеко” вулқонининг кули 2 километргача етмоқда

Курил ороллари гуруҳига кирувчи Парамушир оролида “Эбеко” вулқони отган кулнинг узунлиги икки километрга етган. Бу ҳақда Сахалин вилояти Фавқулодда вазиятлар хизмати Бош бошқармаси маълум қилди.

Хабарда: “12 январь куни тушдан кейин, Фавқулодда вазиятлар хизматининг Шимолий Курил навбатчилик қисмига “Эбеко” вулқонидан отилиб чиқаётган кулнинг баландлиги 2 км.га етгани ҳақидаги хабар келиб тушди”, дейилади.

Қутқарувчиларнинг айтишича, вулқон кулининг аҳоли пунктлари атрофига тушиши қайд этилмаган. Вулқон отилиши туфайли ҳавода аҳоли саломатлигига хавф туғдирувчи водород сулфиди тарқалиши кузатилмаган.

Шимолий Курил оролларидан 7 км. Шимоли-ғарбда, Вернад тизмаларининг шимолий қисмида жойлашган “Эбеко” вулқони 2016 йилнинг ноябрида уйғонган эди. Олимлар ушбу ҳодисани меъёрий жараён эканини таъкидлашмоқда. “Эбеко”нинг баландлиги 1156 метрни ташкил қилади.

 

ЎзА