Кўксарой қароргоҳида бир гуруҳ юртдошларимизга фахрий унвонлар, орден ва медалларни топшириш маросими давом этмоқда.

–Бундай тарихий дамларда ҳар бир халқ ўз истиқлолини сарҳисоб қилади. Ўтган 30 йилда мустақил давлатимиз қурилди, ривожланди, жаҳон ҳамжамиятида ўзимизнинг ўрнимизни, йўлимизни топдик. Муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич билан бирга қилган ҳаракатларимиздан мақсад битта – халқимиз манфаати. Бугунги кунда ҳамма соҳа ва тармоқлардаги интилишларимиз, ҳар бир маҳаллага, қишлоққа, оилага кириб боришимиз ўз натижасини бераяпти, одамлар рози бўлаяпти, – деди давлатимиз раҳбари.

 

ЎзА