Саҳрои Кабирда яна қор ёғди

Саҳрои Кабирда кетма-кет иккинчи йил қор ёғиши қайд этилди. Бу ҳақда Жазоирнинг “ТСА” газетаси хабар қилди.
Нашр маълумотларига кўра, қор якшанба куни эрталаб Жазоир шимолидаги Айн-Сефр шаҳрига ёққан. Қор қалинлиги 40 сантиметргача етган, лекин кечга яқин эриб кетган.
Маълумотларга кўра, сўнгги 37 йилда чўлга тўрт марта қор ёққан. Қор охирги марта Саҳрои Кабирга 2017 йилда ёққанди.

 

ЎзА