Ҳамюртларимиз “Токио–2020” Олимпия ўйинларининг бешиничи кун беллашувларини бошлашди. Унда дзюдочимиз Гулноза Матниязова ғалабага эришди.

-70 кг вазн тоифасида курашаётган вакиламиз чадлик Демос Мемнулоумга қарши татамига чиқиб, ўз ғалабасини тантана қилди. Иккинчи даврада Гулнозани анча жиддий рақиб кутиб турибди.

Унда Матниязова нидерландиялик Санне ван Дийкега қарши баҳс олиб боради.

 

ЎзА