Буюк Британия олимлари коронавирус инфекциясидан энг кўп нобуд бўлаётган кишилар тоифасини аниқлашди. Бу ҳақда Daily Mail нашри шундай ёзади:
“Касаллик эмланишни рад этган 40 ёш ва ундан катта одамларни ўз домига тортмоқда. Уларнинг айримлари бутунлай соғ бўлган ва инфекциядан даволанаётган пайтда уларда бошқа касалликлар қайд этилмаган”.
Вакцина олганлар орасида ўлим қайд этилаётганига тўхталар экан, мутахассислар бунга бир нечта омилларни келтириб ўтишган. Бемор одамларнинг тахминан беш фоизида препаратга қарши иммунли жавоб бўлмайди, яна шунча одам соғлиғида муаммо бўлгани учун вакцина таъсирини жуда паст сезади. Ушбу тоифага трансплантатга эга беморлар киради. Улар организмидаги инфекцияга қарши курашда жиддий дозаларда дори-дармон қабул қилади. Бундан ташқари, экспертларнинг аниқлик киритишича, ушбу тоифага қонида саратони бор одамлар ҳам киради.
Мутахассисларнинг эслатишича, коронавирусга чалинган одамларда ёш ҳам хавф омили ҳисобланади. “Гарчи вакцина олиш COVID-19 дан ўлим кўрсаткичини сезиларли равишда камайтирсада, хавф 70 ёшли одамлар учун 35 ёшлилар билан солиштирганда 32 маротаба юқори”, дейди шифокорлар.