Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Халқнинг бунёдкорлик қудрати жўш урган ҳозирги замонда Учинчи Ренессанснинг илмий-маънавий пойдеворини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатнинг ислом цивилизациясини ривожлантириш борасидаги ролини янада ошириш ҳамда буюк алломаларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини миллий ва халқаро миқёсда оммалаштириш мақсадида:

1.Вазирлар Маҳкамаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Маданият вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини (кейинги ўринларда – Марказ):

«Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон» ғоясини кенг тарғиб қилувчи;

мамлакат тарихининг янги юксалиш давридаги ютуқларини илмий асосда ўрганувчи, уни кенг жамоатчиликка етказиб берувчи;

моддий маданий мерос намуналарини, ислом дини билан боғлиқ қадимий ва бой анъаналарни тарғиб қилувчи илмий-маърифий масканга айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар Марказнинг янгиланган асосий вазифалари этиб белгилансин:

муқаддас ислом дини билан боғлиқ бой меросни илмий тадқиқ этиш, унинг Марказий Осиё цивилизацияси ривожидаги ўрнини инновацион усуллар орқали тарғиб қилиш;

Ўзбекистонда юз берган умуммиллий юксалишлартарихий ренессансларнинг илдизлари ва мазмун-моҳиятини мамлакат аҳолиси, айниқса, ёшларга етказиш бўйича зарур чораларни кўриш;

буюк аждодларнинг жаҳон тамаддунидиний ва дунёвий илмлар ривожига қўшган ҳиссасини энг замонавий усуллар ва воситалар орқали ёритиб бориш;

ёшларни илм-маърифатга даъват этадиганмиллийлик ва динийлик ўртасидаги уйғунлик моҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган медиа маҳсулотлар, илмий ишланма ва тавсияларни тайёрлаш;

зиёрат туризмининг илмий асослари бўйича етарли назарий билим ва амалий кўникмаларга эга гид-таржимонларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини тизимли ошириб боришни таъминлаш;

илм-фаннинг жадал тараққиётини кўрсатиб берувчи сермазмун экспонатлар фондиқўлёзма ва замонавий нашрлардан иборат бой кутубхоналар тизимини шакллантириш ҳамда уларнинг жаҳон музейлари ва кутубхоналари тармоғига уланишини таъминлаш;

Ўзбекистон халқининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси бўйича фундаментал тадқиқотлар дастурлари ва илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш;

ислом цивилизациясини тадқиқ этиш соҳасининг долзарб илмий-назарий ва услубий масалаларига бағишланган конференциялар, симпозиумлар, кўргазмалар ва илмий маърузалар, семинар-тренинглар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни доимий ташкил этиб бориш;

ислом цивилизацияси йўналишида амалга оширилган янги тадқиқотлар натижаларидан илмий жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, республика музейлари ва кутубхоналарида ишлаётган ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш бўйича илмий-амалий ва услубий тренингларни йўлга қўйиш;

ислом тарихи ва маданияти йўналишига оид билимларни оширишқадимий қўлёзма ва тошбосма асарларни таъмирлаш, қоғоз, китобат, муқовасозлик, хаттотлик санъатини тиклаш, ислом манбаларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;

«Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон» ғоясининг мазмун-моҳиятини, жумладан, унинг илм-фан ривожидинлараро ва миллатлараро бағрикенгликни таъминлашдаги роли ва аҳамиятини жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш.

3. Жаҳон илм-фани тараққиёти ва цивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ этиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда – «Йўл харитаси») 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

«Йўл харитаси»да назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашда тегишли вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари шахсан масъул этиб белгилансин.

4. Марказ ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилсин.

Белгилансинки, Марказ директори Жамғарма маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади.

5. Қуйидагилар:

а) Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

ҳомийлик хайриялари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Жамғарма маблағлари сарфланадиган йўналишлар этиб белгилансин:

илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар ва ҳужжатларни харид қилиш орқали Марказ китоб фондини кенгайтириш;

илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;

ижтимоийилмиймаънавий ва маърифий тадбирларни ташкил этиш;

кадрларни тайёрлашқайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, конференцияларсеминарлар ва бошқа тадбирларни, шу жумладан, хорижий мамлакатларда ташкил қилиш;

Марказ фаолияти учун зарур бўлган мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш, Марказ фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш.

Марказ икки ой муддатда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Марказ ҳузурида Самарқанд қоғози, муқовасозлик ва хаттотликнинг қадимий анъаналарини тиклаш бўйича устахона-лаборатория (кейинги ўринларда – Лаборатория) ташкил этилсин ва Лаборатория томонидан ўтказиладиган тадқиқот синовларининг асосий йўналишлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки:

Лабораторияни ташкил этиш, айрим асбоб-ускуналар, ҳисоблаш техника воситалари, бутловчи материаллар билан таъминлаш ва уларни ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг техник кўмак маблағлари (грантлари) ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Лаборатория фаолиятига соҳада етарли даражадаги билим ва иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар Марказ томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб қилинади ва уларнинг гонорари (иш ҳақи) Жамғарма ҳисобидан тўланади;

Лаборатория томонидан ўтказиладиган тадқиқот синовлари натижаларини, жумладан, Самарқанд қоғози, муқовасозлик ва хаттотлик санъати ижодий маҳсулини реализация қилишдан тушган маблағлар Марказ ва Лаборатория фаолиятини ривожлантиришга сарфланади.

7. Марказ музейи экспозициялари ва кутубхонаси фондини шакллантириш, аҳолидан харид қилинадиган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, экспонатларни таҳлил қилиш, саралаш, уларнинг ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш бўйича экспертлик комиссия (кейинги ўринларда – Комиссия) тузилсин ҳамда унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказ Фанлар академияси, Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Комиссия фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Марказ ва Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти тарихий ёзма манбаларни марказлашган ҳолда сақлаш, тадқиқ этиш, уларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиш бўйича масъул давлат муассасалари этиб белгилансин.

Марказ бир ой муддатда давлат тасарруфидаги барча музей, кутубхона, архив фондлари ва бошқа давлат муассасаларидаги қадимий қўлёзма ва тошбосма манбалар рўйхатини шакллантирсин.

9. Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда:

Марказ томонидан тақдим этилган рўйхат асосида тарихий ёзма манбаларнинг босқичма-босқич Марказ тасарруфига ўтказилиши бўйича чораларни кўрсин;

ислом цивилизацияси ва зиёрат туризмининг илмий асослари бўйича етарли назарий билим ва амалий кўникмаларга эга гид-таржимонларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини доимий ошириб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Ислом цивилизацияси ва зиёрат туризми йўналишида гид-экскурсоводларни етиштириш бўйича Марказ ҳузурида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этсин;

Марказни юқори малакали, чуқур билим ва амалий иш тажрибасига эга кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.

10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказ билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар:

Марказ таркибидаги кутубхона, архив ҳамда музейда сақланаётган қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмаларни рақамлаштириш чораларини кўрсин;

рақамлаштирилган барча маълумотларни ўзида акс эттирувчи мобил иловани ишга туширсин ва аҳоли орасида унинг кенг тарғиботини амалга оширсин;

Марказ расмий веб-сайти, маълумотлар базаси ва мобил илова ўртасида маълумотлар алмашинуви интеграциясини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

12. Марказ ва унинг таркибий бўлинмалари Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй манзилидаги Ўзбекистон халқаро ислом академияси биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

13. Молия вазирлиги мазкур қарорга асосан жорий йилда кўзда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш ишлари учун 2021 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратилишини, 2022 йилдан бошлаб эса келгуси йилларда амалга ошириши белгиланган вазифалар учун Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларнинг назарда тутилишини таъминласин.

14. Марказ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этиш, тегишли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишга масъул ҳамда шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Б.А.Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ш.Ш.Миноваров белгилансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

 

Тошкент шаҳри,

2021 йил 16 июль