Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида «Олтин қалам» миллий мукофоти учун ХV танлов ғолибларини тақдирлаш маросими давом этмоқда.

«Энг яхши журналистик материал учун» номинацияси бўйича биринчи ўринга «kun.uz» интернет сайти мухбири Аброр Зоҳидов интернет тармоғида мамлакатимиз ҳаётининг турли соҳаларидаги ислоҳотлар тезкор ва таҳлилий ёритилган материаллари учун лойиқ топилди.

Иккинчи ўринга ЎзА бош муҳаррири Абдужалол Тайпатов ижтимоий-маънавий мавзудаги материаллари учун муносиб кўрилди.

Учинчи ўрин Nuz.uz интернет нашри мухбири Олия Таишевага долзарб мавзудаги танқидий-таҳлилий материаллари учун берилди

 

Н.Усмонова, ЎзА