Пойтахтимизда «Олтин қалам» миллий мукофоти бўйича танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида қуйидагилар рағбатлантирувчи номинация ғолиблари бўлди.

“Инсон ҳуқуқлари мавзусидаги энг яхши материал учун”:

«Ўзбекистон овози» газетаси бўлим мудири Равшанбой Шодиев;

«Энг яхши фоторепортаж» номинациясида

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА Фотоахборот таҳририяти фотомухбири Оқил Ғуломов;

«Энг яхши матбуот хизмати» номинацияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати ғолиб топилди.

Агентлик жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи – директорининг матбуот котиби Севара Зокирова.

 

Н.Усмонова, ЎзА