Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Нукус шаҳри маҳаллаларидаги уюшмаган ёшларни бирлаштириш мақсадида интеллектуал турнирнинг дастлабки тури бўлиб ўтди.
Тадбирнинг очилиш маросимида институт ректори Б.Отемуратов сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади.
Таъкидланганидек, жами учта турдан иборат бўлган турнирнинг дастлабки босқичида Нукус шаҳридаги 14 маҳалла фуқаролар йиғинидан 28 та жамоа иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини, мантиқий тафаккур даражасини синовдан ўтказилди. Мураккаблик даражаси ўртача бўлган 15 саволдан иборат биринчи тур ўйинида юқори балл тўплаган жамоаларга фахрий ёрлиқлар топширилди.
Келгуси иккинчи тури 2 май якшанба куни бўлиб ўтади.
Барча турларнинг якунида энг юқори балл тўплаган 6 жамоа аъзоларига институт томонидан диплом ҳамда тарихий Хива шаҳрига бепул саёҳат учун йўлланма берилади.
Таъкидлаш жоиз, институт томонидан Нукус шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар учун мини футбол, волейбол, китобхонлик бўйича мусобақалар ўтказиш, қобилиятли ёшларни рағбатлантириш режалаштирилган.
Довуд Абибуллаев, ЎзА