Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети жисмоний маданият факультети 1-босқич талабаси Шерзод Мамутов Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
Тошкентда старт олган қиличбозлик бўйича Токио-2020 лицензион мусобақасининг гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган спортчи чорак финалда Сингапур, ярим финалда Қозоғистон вакилини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Финал беллашувида гонгконглик Хо Тин Ловни 15:7 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Олимпия ўйинлари йўлланмасини нақд қилди.
Эслатиб ўтамиз, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети юриспруденция факультети 1-босқич талабаси Адилбек Юсупбаев ҳам яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон очиқ чемпионатида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсида Олимпиада нормативини бажарган эди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА