Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 18 турдаги халқаро имтиҳон тизими бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларнинг имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази хабарига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб:

5 турдаги — IELTS, TOEFL, GRE, GMAT, SAT халқаро имтиҳон тизимларидан юқори балл олганларга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб инглиз, немис, француз, испан, итальян, турк, корейс, япон, хитой, араб, рус каби хорижий тиллар бўйича имтиҳонларда энг юқори балл тўплаганларга имтиҳон харажатлари тўлаб берилади.