Диққат, эълон!
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда хотин-қизларни касбга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида грант танловини эълон қилади.
Танловда қатнашган хотин-қизларни касбга тайёрлаш ва уларнинг бандлигига таъминлашга кўмаклашувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш қуйидаги мезонларга асосан белгиланади:
а) ННТлар томонидан касб-ҳунарга ўргатиш учун ўқув жараёнини ташкил этишда:
ўқув дастурларида ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларига ўргатиш, бизнес-режа лойиҳаларини тайёрлаш, бозор, солиқ тўловлари, бухгалтерия ҳисобини юритиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ва бошқа йўналишлар бўйича ўқитишларни кўзда тутилганлиги;
ННТ фаолиятига халқаро грантларни жалб қилганлиги;
иш режаларинининг мавжудлиги ва белгиланган муддатларда тўлиқ ва сифатли бажарилганлигини ҳар ой ва йил якунлари бўйича таҳлили, ижро интизомига амал килганлиги;
иш услубларини яхшилаш, ривожлантириш ва янгиликларни тадбиқ этганлиги;
ўз вазифаларини бажариш билан бирга ҳамкор ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатганлиги, қўшимча ва жамоатчилик асосидаги ишлари;
б) тадбиркорликка қизиқиши бор аёлларни ўқувларга жалб этиш ва уларга билим бериш жараёнида:
– ўқув ва дарс жараёнларини ташкил этиш учун синфхоналар, машғулот хоналари ва бошқа зарурий ишлаб чиқариш майдонларининг мавжудлиги;
– ўқув жиҳозлари ва бошқа зарурий воситалар билан таъминланганлиги;
– ўқув машғулотларда гуруҳлар тўлиқлиги, тингловчиларни ўқув машғулотларига қатнашиш давомати, машғулотлардаги фаоллиги бўйича кўрсаткичлар;
– ишсиз аҳоли, биринчи навбатда қийин ахволдаги хотин-қизлар, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари, кўп болали аёллар, ёлғиз аёллар, ота ёки онасидан айрилган қизларни ўқувларга имтиёзли равишда жалб қилганлиги;
– тингловчиларга билим ва кўникмаларни бериш учун жалб қилинган ўқитувчиларнинг салоҳияти, жумладан, кўп йиллик тажрибага эга бўлган тадбиркорлар, илмий мартаба ва унвонларга эга бўлган ўқитувчилар жалб қилинганлиги;
в) тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашишда:
ўқув курсларини битирган хотин-қизлардан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этганлар кўрсаткичи, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун банклардан кредит олишда ва маҳаллалардаги бўш турган бинолардан жой ажратилишида берилган ёрдамлар кўрсаткичи;
ишончли ҳамкорликни топиш, минитехнологиялар ва ускуналар сотиб олишда ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларининг реализация қилишига кўмаклашган тадбиркор аёллар кўрсаткиччи;
марказларда ўқиган ва тадбиркорликни бошлаган хотин-қизлар томонидан ташкил этилган иш ўринлари кўрсаткичи;
норасмий фаолият юритаётган ҳунарманд аёлларга рўйхатдан ўтиш, “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш орқали солиқлар ва бошқа турдаги имтиёзлардан фойдаланишда ҳамда имтиёзли кредит олишда амалий ёрдамлар кўрсаткичи;
– ҳудуддаги мушкул иқтисодий аҳволга тушган аёлларни (уларни тоифаларга ажратган ҳолда) меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича қайта тайёрланган ва ишга жойлаштирилишига кўмаклашган хотин-қизлар сони каби кўрсаткичлар инобатга олинади.
“Энг яхши хотин-қизларни касбга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида гранларни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг http://moqqv.uz/ ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари https://mehnat.uz/ расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Грант танловида иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий веб-сайти — http://moqqv.uz, телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси — https://t.me/mahallavaoilainfo ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-сайти — https://mehnat.uz да жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низоми) ҳамда гувоҳноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхаси;
Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий шериклик қўшма режалари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун давлат гранти миқдори – 30 млн. сўм.
Тегишли ҳужжатлар 2021 йил 5 апрелдан 30 апрелга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (100047, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 51-уй)га “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) юборилиши зарур.
Шунингдек, танловда иштирок этиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар танлов ташкилотчиларига танлов иштирокчиси томонидан бевосита берилиши мумкин.
Белгиланган муддатдан кеч топширилган ҳужжатлар қабул қилинмайди ҳамда кўриб чиқилмайди.
Маълумот учун телефон:
Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги — 71-55-501-04-61;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — 71-239-41-21, (260 ички)