Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасида шахмат бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги учун ўтказилган тадбирда Нукус шаҳар ва барча туман давлат солиқ инспекцияларининг ходимлари иштирок этди.

Қизиқарли баҳсларга бой бўлган “ақл гимнастикаси” мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи И.Оразбоев биринчи ўринни эгаллаб, бошқарма бошлиғи кубоги соҳиби бўлди. Бошқарма бош инспектори У.Камалов иккинчи, Қораўзак тумани давлат солиқ инспекцияси бош инспектори Д.Абдухаликов учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирок этган ходимларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА