ММА бўйича мамлакатимизнинг энг зўр спортчиси ва мураббийи Мансур Тўғизбоев шогирди Миролим Мирзайдинов билан Қозоғистонда бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақада иштирок этади.


Олмаота шаҳрида 30 декабрь куни ММА бўйича ўтказиладиган нуфузли мусобақада вазни 57 килограммгача бўлган ҳамюртимиз Миролим Мирзайдинов қозоғистонлик Бахтиёр Несипбекга қарши жанг ўтказади.
– Ушбу мусобақага Мансур Тўғизбоев қўл остида тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бахтиёрнинг қандай жанг қилиши ҳақида хабардорман. У асосан узоқ масофадан туриб оёқлари билан аниқ зарбалар йўллайди. Бироқ мен унга қарши қандай ҳаракат қилишни яхши биламан, – дейди Миролим.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА