2017 йилнинг январь-ноябрь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят содир этиш ҳолатлари қарийб 11 минг 278 тага ёки 14,64 фоизга, жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар эса 5 минг 722 тага ёки 12,34 фоизга камайган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов ЎзА мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.

Аёллар жиноятчилиги қарийб 20 фоизга, вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар 11 фоизга, жиноят содир этган академик лицей ва коллеж ўқувчилари сони эса 21 фоизга камайди.

Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик институтлари билан биргаликда олиб борилган кенг қамровли профилактик тадбирлар натижасида 1 минг 79 маҳаллада биронта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

 

ЎзА