Бу ҳақда федерал ва маҳаллий ҳукуматлар тақдим этаётган, шунингдее, ОАВ ва бошқа манбаларда эълон қилинаётган маълумотларни умумлаштириб бораётган Жонс Хопкинс университети маълум қилди.

Қайд этилишича, ер юзида коронавирусдан вафот этган беморлар сони 2 миллион 905 кишига етган. Вирусга чалиниш билан боғлиқ жами 93 миллион 418 минг 283 ҳолат аниқланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2020 йил 11 мартда янги коронавирус тарқалишини COVID-19 пандемияси, деб эълон қилган.

ЎзА