Янги йил байрами маданий тадбирлари Тошкентда 25 декабрдан бошланади

Тошкент шаҳрида Янги йил байрами маданий тадбирлари 2017 йилнинг 25 декабрида бошланиб 2018 йилнинг 8 январигача давом этади.

Байрам тадбирлари пойтахтимизнинг “Мустақиллик ва эзгулик майдони”да , Шайхонтоҳур ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасида жойлашган “Наврўз” боғи ҳудудидаги майдонда, Шайхонтоҳур туманидаги “Локомотив-Анҳор” боғидаги майдон ва Хадра майдонида, Чилонзор туманидаги “Roison Electonics” корхонаси олдидаги майдонда, Яшнобод туманидаги “Дўстлик” боғидаги майдонда, Мирзо Улуғбек туманидаги “Локомотив” маданият ва истироҳат боғи ҳамда “Эко боғ” олдидаги майдонларда, Сирғали туманидаги “Бахт Диёр” гузари олдидаги майдонда, Бектемир туманидаги “Қуёшча нури” маданият ва истироҳат боғларида бўлиб ўтади.

 

ЎзА