Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Касб тайёргарлиги маркази саф майдонида Янги йил байрами тантаналари ва Президент арчаси тадбирларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш даврида жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган ички ишлар органлари шахсий таркиби билан йўриқнома ўтказилди.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлар соҳа ходимларининг алоҳида эътиборида. Нохуш ҳолатлар юзага келишига йўл қўймаслик, хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус рейдлар ўтказилмоқда.

Йўл-патруль хизмати масканларида автотранспорт воситалари қатъий текширувдан ўтказилаётир. Байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонлар атрофидаги йўлларда юзага келиши мумкин бўлган тирбандликнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

 

Нурилло Насриев, ЎзА