Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг рентгенэндоваскуляр хирургия бўлимида юрак қон-томир касалликлари диагностикаси ва жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилмоқда.
Жорий йил июнь ойида фаолият бошлаган бўлим юрак қон-томир касалликларини аниқлаш ва самарали даволашда қўлланиладиган замонавий «ангиограф» аппарати билан таъминланган. Ўтган давр мобайнида бу ерда 200 га яқин мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди.
–Муассасамиз қатор давлатлардаги етакчи клиникалар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган, – дейди рентгенэндоваскуляр жарроҳ Файзулла Ироҳимов. – Хорижлик ҳамкасбларимиз иштирокида ўтказилаётган жарроҳлик амалиётларида янгича даволаш усулларини қўллаш бўйича тажриба алмашиш имконига эга бўлмоқдамиз.
Алишер Исроилов (сурат), ЎзА