Қорақалпоқ давлат университетида Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида истиқомат қилувчи, жорий йилги тест синовларидан ўта олмаган талабалар учун тўлов-шартнома асосида ўқиш имконияти пайдо бўлди.
Бунинг учун талаба энг камида 56,7 балл тўплаган бўлиши керак (максимал 189 баллнинг 30 фоизи) ва тиббиёт йўналишларидан бошқа соҳани танлаши даркор.
Талабалар учун ariza.ekarsu.uz тизими орқали ўзларининг аризаларини расмийлаштириш имконияти яратилди.
«Талабалар квотадан ташқари ўқув харажатларини тўла қоплайдиган миқдордаги тўлов-шартнома асосида ўқийди ва ўқишни тугатгандан кейин шу ҳудудларда камида 5 йил ишлаб бериши белгиланган», дейилади университетнинг телеграм каналида.
Ушбу тадбир давлат раҳбарининг яқинда Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида берилган топшириқлари ижроси асосида амалга оширилмоқда.