Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков телефон орқали мулоқот қилдилар.
Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон халқи ва шахсан ўз номидан давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги ўсиш нуқталарини шакллантириш масалалари кўриб чиқилди, минтақавий кооперация ва муҳим инфратузилма лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.
ЎзА