ТАЙИНЛОВ: Ҳукуматда янги тайинловлар амалга оширилди

 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбар кадрларини лавозимларга тайинлаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ,
Баходир Маджитович Ахмедов — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятининг мудири этиб;
Камал Саидакбарович Ризаев — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти мудири этиб тайинланди.

 

ЎзА