Нукусда стикер олиш учун 5 мингдан зиёд ариза тушган

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги 13-сонли баёнига кўра, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига махсус рухсатнома расмийлаштиришнинг вақтинчалик тартиби белгиланган эди.
Давлат хизматлар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг маълум қилишича, рухсатномаларни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлар портали (my.gov.uz) орқали ариза қабул қилиш тартиби жорий қилинган. Шу тизим орқали 2020 йил 5 апрелгача фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларидан автортранспорт воситаларини бошқаришда махсус рухсатнома олиш учун жами 5 минг 445 ариза келиб тушган.
Келиб тушган аризаларнинг 914 таси қаноатлантирилган, 4 минг 130 аризага махсус рухсатнома бериш бекор қилинган. Бекор қилиниш сабаблари тадбиркорлик субъектларининг фаолияти мос келмаслиги ва ҳужжатлар тўла тақдим этилмаганлиги.
Аҳолига етказиб бериш хизматини кўрсатишни маълум қилиб “Каптива” русумидаги автомашиналарга ҳам стикер сўралган ҳолатлар бўлган, лекин улар бекор қилинган.

 

Е.Қаноатов, ЎзА