Темир йўлда электрон чипталарни текшириш ускуналарини қўллаш бошланди

Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi акциядорлик жамиятидан маълум қилишича, 2020 йил 10 мартдан бошлаб, ушбу замонавий ускуналар Афросиёб поездларида синов тариқасида йўлга қўйилди. Синов тугагандан сўнг, йўловчилар поездга чиқишдан олдин кассаларга бориб юрмасдан, электрон тарзда сотиб олган чипталарини вокзалдаги назорат-ўтказиш пункти ходимлари ҳамда вагон кузатувчиларига тақдим қилишади, холос.
Улар махсус қурилмалар ёрдамида электрон чипталарининг ҳақиқийлигини текшириб кўришади.
Мазкур ускуналарнинг жорий этилиши йўловчиларга кўрсатиладиган хизмат сифати ва кўламини янада кенгайтиришга имкон яратади.

 

ЎзА