Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 18 февралдан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар ва евро курслари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан арзонлашгани қайд этилди.
1 АҚШ доллари 9 528 сўм 49 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 10 сўм 67 тийинга арзонлашган.
1 евро курси 10 319 сўм 35 тийин қийматда баҳоланиб, 119 сўм 35 тийинга қимматлашган.
1 рубль эса 150 сўм 07 тийинга тенглашиб, 1 сўм 30 тийинга қимматлашган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
ЎзА