«Барселона» афсонаси Карлес Пуйоль жамоанинг бугунги кундаги етакчиси Лионель Мессининг яқин келажакдаги ҳолати ҳақида гапирди.
«Биласизми, ҳозир Лео 32 ёшда ва у, менимча, яна 5-6 йил юқори формада ҳаракатлана олади. Криштиану ҳам шундай. Улар 38 ёшгача топ даражада футбол ўйнай олишига ишонаман», – деган испаниялик собиқ ҳимоячи Марcа нашрига берган интервьюсида.
Аввалроқ Мессининг ўзи ҳам «Барселона»даги ўйинларидан мамнунлиги ва яна қачонгача клуб билан қолиши ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритган эди:
«Мен ҳозир неча ёшда эканимни жуда яхши ҳис қилиб турибман. Бугунги кунларимдан қанча завқлансам, шунча арзийди. Ўйлайманки, жамоа билан хайрлашадиган пайтлар ҳам яқинлашмоқда. Вақт жуда тез ўтади.