ШАХМАТ: турнир буюк шоир хотирасига бағишланади

Ўзбекистон Шахмат федерацияси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида илк бора Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнирида профессионал ҳамда ҳаваскорлар қатнашишмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат бўйича халқаро турнири Рапид йўналишида 7 турдан, “А” ва “Б” гуруҳларида ўтказилади. Мусобақа швейцарча тизимда, ФИДЕ қоидалари бўйича ташкил этилган. Ўйинлар вақтини назорат қилиб бориш учун электрон соатлардан фойдаланилмоқда.
photo5192976912882969515.jpg
Хотира турнирда қатнашиш учун профессионал шахматчиларнинг ФИДЕ халқаро рейтингида 2000 баллдан кам бўлмаслиги талаб этилди, ҳаваскорлар ўртасида қатнашиш учун эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Миллий Телерадиокомпанияси томонидан тақдим этилган рўйхат асосида қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири швейцарча тизимда ўтказилиб, кеча 4 тур баҳслари ташкил этилди, бугун эса якунловчи 3 тур ўйинлари ўтказилади.
photo5192976912882969517.jpg
Чемпионатни ўтказишга Ўзбекистон Шахмат Федерациясидан ташриф буюрган тажрибали, профессионал ҳакамлар бевосита раҳбарлик қилмоқда.

 

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА