“Ўзгидромет” матбуот хизмати ҳафта давомида юртимизда кутилаётган об-ҳавонинг қандай бўлиши ҳақида изоҳ берди.
Бугун юртимизда қуруқ ва 3-8 даража ҳароратли илиқ ҳаво сақланади. Эртага эса ҳудудларда об-ҳаво барқарор бўлиб ҳарорат 10-13 даража илиққача кўтарилади. Бу қиш кунларида бўладиган меъёридан 2-4 даража юқори демакдир.
Чоршанба яъни 18 декабрда мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида об-ҳавонинг ўзгариши кутилмоқда. Айрим жойларда бошланган ёмғир қорга айланиши мумкин.
Бу Туркманистонда кириб келаётган нам ҳаво оқимлари билан боғлиқ. Шунингдек, айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси о-5 даража илиқни ташкил қилади, кундузи 3-8 даража илиққача пасаяди ва меъёрдан 4-6 даража паст бўлади.
Пайшанба яъни 19 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида Волга бўйидан кираётган совуқ ҳаво таъсирида кучсиз ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Қолган ҳудудларда ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат бир меъёрда сақланиб қолади.
ЎзА