Ғарб оммавий ахборот воситалари Исроил бош вазири Сурия бўйича Россияга тақдим этган режани Вашингтонда Президент Дональд Трампга ҳам берганини маълум қилганди.
Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Президент Владимир Путинга Сурия масаласига оид режа тақдим этганини тасдиқламади.
REGNUM хабарига кўра, Песков Нетаньяху февралдаги ташрифи чоғида Россия томонига ҳеч қандай режа тақдим этмаганини таъкидлади.
“Бундай бўлмаган, мен буни тасдиқлай олмайман”, деди Песков.
ЎзА