UFCнинг икки вазн тоифаси бўйича собиқ чемпиони Конор МакГрегор фаолиятига якун ясаганини расман эълон қилди.
“Салом, йигитлар. Шошилинч хабар. Мен бугундан “Аралаш жанг санъати” деб номланувчи спортдан нафақага чиқишга қарор қилдим.
Собиқ ҳамкасбларимга жангларда омад тилайман. Ҳозир нафақага чиққан шерикларим қаторига қўшилмоқчиман.
Энди менга Pina Colada ёрдамчи бўлади”, – деб ёзган ирландиялик спортчи ўз твиттерида.
ЎзА