Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда
маъқулланган
1) 2-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади»;
2) 4-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-модда. Фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ҳаёти ва соғлиғи учун қулай атмосфера ҳавосидан фойдаланиш;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқарилиши ҳамда унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши туфайли ўз соғлиғига ва мол-мулкига зиён етказилган ҳолларда зарарнинг ўрни қопланиши;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ва жамоатчилик экологик экспертизасини амалга оширишда иштирок этиш.
Фуқаролар:
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
атмосфера ҳавосининг ифлосланишига, камайишига ва унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатишига олиб келувчи ҳаракатларни содир этмаслиги шарт»;
3) қуйидаги мазмундаги 51–54-моддалар билан тўлдирилсин:
«51-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги
ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини таъминлайди;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши ва унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатишини тартибга солувчи техник регламентларни тасдиқлайди;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида назоратни амалга ошириш тартибини белгилайди.
52-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг атмосфера
ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлайди;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик назоратини амалга оширади.
53-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги
ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
тегишли ҳудудда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик назоратини амалга оширади.
54-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг,
нодавлат нотижорат ташкилотларининг атмосфера
ҳавосини муҳофаза қилишни таъминлашда иштирок
этиши
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари:
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик экологик назоратини амалга оширади;
аҳоли ўртасида фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ва экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган тушунтириш ишларини амалга оширишда иштирок этади»;
4) 8-модданинг:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8-модда. Доимий ифлослантирувчи манбаларнинг атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатиши нормативлари»;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини, доимий ифлослантирувчи манбалар физикавий омилларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
5) 9-модда чиқариб ташлансин;
6) 11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11-модда. Доимий ифлослантирувчи манбаларнинг атмосфера
ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаришини
тартибга солиш
7) 13-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13-модда. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатилишини
чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш
8) 14-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14-модда. Ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материалларига
доир талаблар
9) 18-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
10) 19-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган буюмлардан фойдаланувчи ва уларни таъмирловчи корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар бундай моддалар ҳисобга олинишини ва улар озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштирилишини таъминлаши лозим.
Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ҳамда экспорти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади»;
11) 24-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндиларни тозалаш ва унга зарарли физикавий таъсирни камайтириш учун иншоотлар, қурилмалар ва асбоб-ускуналардан, шунингдек уларнинг устидан назорат қилиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда уларнинг ишлаш қоидаларига риоя этиши;
хўжалик объектлари теварагида санитария-муҳофаза зоналарини барпо этиши;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини белгилаши;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсирининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши, уларнинг ҳисобини юритиши ва статистика ҳисоботини тақдим этиши;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг сифат ва миқдорий таркибини аниқлаш учун намуналар олинишини таъминлаши ҳамда ўлчовларни амалга ошириши;
ёқиш учун мўлжалланмаган жойларда ва (ёки) қурилмаларда ёқилғининг, ёқилғи сифатида фойдаланиладиган моддаларнинг ёки моддалар аралашмасининг ёқилишига, шунингдек ёқилғи ҳисобланмайдиган материаллар ва чиқиндиларнинг ёқилишига йўл қўймаслиги, бундан ёқиш махсус ускуналардан фойдаланиб ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги ва чиқиндилар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилган ҳоллар мустасно;
энергияни тежовчи ва (ёки) ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда экологик жиҳатдан тоза энергия манбаларидан фойдаланиш чора-тадбирларини кўриши;
корхоналар ва транспорт коммуникацияларининг таъсир доирасида атроф-муҳитга ҳамда аҳоли соғлиғига зарарли таъсир кўрсатилишини баҳолашдан ўтказиши;
атмосфера ҳавосига бирйўла ва авария туфайли ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг, яширин хавфли вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, шунингдек атмосфера ҳавосининг трансчегаравий ифлосланишини камайтириш юзасидан чоралар кўриши;
чиқиндиларнинг утилизация қилинишини таъминлаши ҳамда улар тўпланиб қолганида ва қайта ишланаётганида атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш чораларини кўриши шарт.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилиши тупроқ, сув ва атроф-муҳитнинг бошқа объектлари ифлосланишига олиб келмаслиги керак»;
12) 25-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
13) 26-модда биринчи қисмининг:
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилардеб ҳисоблансин;
14) 28-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан давлат
экологик назорати махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан экологик назорат бўйича махсус ваколатли давлат органларидир.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қуйидагиларни амалга оширади:
атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларнинг ҳолати, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши устидан давлат экологик назоратини;
давлат ва идоравий экологик назорат соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолияти мувофиқлаштирилишини.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
санитария-муҳофаза ва турар жой зоналарида атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатилиши устидан давлат экологик назоратини амалга
оширади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фойдаланилиши атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатадиган автомототранспорт воситалари устидан давлат экологик назоратини амалга оширади.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади»;
15) 30-модда чиқариб ташлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан
уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти Ш. Мирзиёев