Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги Конвенцияни (Минск, 1995 йил 26 май) ратификация қилиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 февралда

қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда

маъқулланган

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги Конвенция (Минск, 1995 йил 26 май) қуйидаги қўшимча шарт билан ратификация қилинсин:

«Ўзбекистон Республикаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси фаолиятини молиялаштириш учун унда ўз вакилларини таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмларда маблағ ажратади».

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти                                 Ш. Мирзиёев

 

ЎзА