Мудофаа вазирлиги спортчилари ўртасида бокс бўйича халқаро турнирда иштирок этувчилар сараланади

Жорий йилнинг 4-9 февраль кунлари Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида Қозоғистон Республикаси ўтказиладиган бокс бўйича халқаро турнир иштирокчиларини саралаш беллашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди
Мудофаа вазирлиги Спорт клуби вакиллари иштирок этадиган мазкур турнирнинг саралаш босқичида 11 та жамоа 7 та вазн тоифаси бўйича ўзаро беллашади. Якунда ҳар бир вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган спортчилар халқаро турнирда иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Спорт клуби аъзолари 2018 йили Олмаота шаҳрида ўтказилган мазкур мусобақада биринчи бор иштирок этишига қарамай умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритган эди.
Халқаро турнирда Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Мўғилистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан келган юздан ортиқ ҳарбий спортчилар иштирок этиши кўзда тутилган.

 

ЎзА