Об-ҳаво маълумоти: Шу ҳафтада ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 5 февралдан бутун Республика бўйлаб ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда, айрим жойларда ҳаво ҳарорати 17 даражагача совуқ бўлиши мумкин.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4 февралда 2-7 даража совуқ, кундузи 4 февралда 0-5 даража илиқ бўлади, 5-6 февралда кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуққача пасаяди. 7 февралда кечаси 7-12, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади, 5-6 февралда кечаси 9-14даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади. 7 феврал куни кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 4 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5 февралда баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4 февралда кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади, 5-6 февралда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 3-4 февралда 2-7даража совуқ бўлади, 5-6 февралда 12-17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуққача пасаяди.7 февралда кечаси 7-12, кундузи 2-7 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
 
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ ВА СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 4 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5 февралда баъзи жойларда қор ёғади. 6-7 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4 февралда кечаси 0-5 кундузи 8-13 даража илиқ бўлади, 5-6 февралда кечаси 7-12даража совуққача пасаяди, кундузи 2-7 даража совуқ, 7 февралда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ билан 3 даража илиқ атрофидаги ҳарорат кузатилади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 4 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5 февралда баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4 февралда кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади, 5-6 февралда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ ва 3 даража илиқ атрофида, 7 февралда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 4 ва 7 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 5 февралда кечки томон баъзи жойларда ёмғир -қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5-6 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4 февралда кечаси 2 даража совуқ билан 3 даража илиқ атрофида, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади, 5-7 февралда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ билан 3 даража илиқ атрофида бўлган ҳарорат кузатилади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 4-6 феврал кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. 7 февралда ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади, 5-7 февралда кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 10-15 совуқ бўлади.​​

 

ЎзА