Кучли изғирин 21 кишининг ҳаётига зомин бўлди​

АҚШнинг Ўрта Ғарбидаги муттасил қор ёғиши, кучли совуқ ва изғирин 21 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дейилади “The New York Times“нинг маҳаллий ҳукумат маълумотларига таяниб берган хабарида.
Унга кўра, кейинги қурбонлар орасида кўчада совуқдан қотган маҳаллий университет талабаси ҳам бор. Минтақада минус 30 даражадан минус 50 даражагача бўлган ҳаво ҳарорати қайд қилинган.
Маълум қилинишича, аномал совуқ – Арктикадан келаётган совуқ оқим туфайли юзага келмоқда.

 

ЎзА