Акробатчиларимиз Қозоғистондаги мусобақада совриндор бўлишди

Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳрида спорт акробатикаси бўйича халқаро турнир ташкил этилди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россиядан 12 жамоа иштирок этди. 180 нафар спортчи қатнашган турнирда вакилларимиз 2 та олтин ва 1 та кумуш медалига сазовор бўлишди.
13-19 ёшли спортчилар ўртасидаги баҳсларда Достон Нажмиддинов – Тимур Ибрагимов (Тошкент) тандеми, шунингдек, Ситора Қосимова, Милена Заборская, Анастасия Пак(Тошкент) учлиги олтин медални қўлга киритди.
12-18 ёшли спортчилар орасида эса Шаҳзод Жумақулов, Дамир Хафизов, Диёрбек Камолиддинов ва Абдулло Наимов (Самарқанд) лардан ташкил топган гуруҳ шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

 

ЎзА