“Ювентус” юлдузи клубини алмаштиришга шама қилди

“Ювентус” ҳужумчиси келажаги ҳақидаги саволларга кетиши мумкинлиги билан жавоб қайтарди.
Аргентиналик футболчи Пауло Дибала ҳозир Туринда бахтли эканлиги ва янги таклифлар ҳаётига мазмун олиб кириши мумкинлиги ҳақида маълум қилган.
Футболчилик жуда мароқли: бир кун Москвада бўласиз, бир кун Барселонада бошқа куни Гавайида дам олаётган бўласиз.
Журналистнинг: “Сизда ҳам шундайми”, саволига Дибала:
“Бу осон эмас, чунки футболчининг ҳаёти жуда қийин. Тасаввур қилинг, бир неча ўн йил бир уйда, бир оилада яшайсиз. Кейин қачондир сизга ака, ука ва ёки дўст бўлган инсонга қарши ўйнайсиз. Буни нимаси яхши?!
Мен фаолиятимни қаерда ва қайси жамоа таркибида якунлашимни билмайман. Ҳозир ”Ювентус“ учун ўйнаяпман ва мен ушбу жамоа учун ўйнашни яхши кўраман. Аммо келажакда нима бўлишини худди сиздек мен ҳам билмайман, ахир” – Дибаланинг сўзларини келтирган Abola.pt.

 

ЎзА