“Ювентус” тўймаяпти. У энди “Барса” ҳимоячисига кўз тикди

Келгуси ёзда “Ювентус” клуби Испания терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Клуб “Барселона” билан чап қанот ҳимоячиси Хорди Альба борасида музокараларга киришган.
Таъкидлаш жоизки, Альбанинг каталонияликлар билан амалдаги битими 2020 йилга қадар мўлжалланган. Клуб ҳимоячига ҳали янги шартнома таклиф қилганича йўқ. Бу вазиятдан эса туринликлар унумли фойдаланиб қолмоқчи.
Бир неча йил олдин “Барселона”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Дани Алвес билан ҳам шундай вазият юзага келган эди. Ўшанда испанлар шартнома муддати якунланган Алвес билан янги битимга имзо чекишни истамаган ва натижада бразилиялик эркин агент сифатида “Юве” таркибига бориб қўшилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Хорди Альба “кўк-анорранглилар” сафига 2012 йилда “Валенсия”дан 14 миллион еврога харид қилинган.

 

ЎзА