Қараўзак туманидаги 2 сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида давлат тили қабул қилинганининг 28 йиллиги мунасабати билан адабий кеча бўлиб утди.

Унда тегишли соҳа мутахассислари, ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Тадбирда давлат тилининг жамиятдаги аҳамияти ва қонуний аасослари, шунингдек, тилимизни янада ривожландириш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталиб, ўқувчилар тамонидан таёрланган Алишер Навоий ва бошқа улуғ шахсларнинг қаламига мансуб шеърлар, ғазаллар айтилиб, сахна кўринишлари намойиш этилди.

– Октябрь ойи ўзбек тили Фан ойлиги сифатида белгиланиб, мактабимиз шу фан буйича маҳорат дарсларини кўтаринки руҳда ўтказишга аҳамият берилган, – дейди тумандаги 2-cон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ўзбек тили фан ўқутувчиси Маржон Қайпова. – Айлик доирасида ўқутувчиларимизнинг ошиқ дарслари, синфдан ташқари ишлари, учрашувлар ва суҳбатлар, адабий кечалар ўтказиш белгиланган.

Тадбир сўнгида ўқутувчилар ва фаол ўқувчилар ташкилотчилар тамонидан таёрланган фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Қорақолпоғистон ахборот агентлиги