Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 151 та бўш турган давлат мулки объектлари сотилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилмоқда.
Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.
Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.
Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 3679 та бўш ер участкалари, 978 млрд. 745 млн. сўм инвестиция киритиш, 15007 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 34млрд. 306 млн.сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.
Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1476та бўш ер участкалари 406 млрд. 226 млн. сўм инвестиция киритиш, 6059 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 10 млрд. 81млн. 500мингсўмга сотилди.
Ҳозирда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 2153 та бўш ер участкалари 31 млрд. 926 млн.100минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 172 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 313 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 225 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 950 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 101 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 1022 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 39 млрд. 825 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 115 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 14 млрд. 475 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 28 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 411 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 39 млрд. 680 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 111 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 470 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Бухоро вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 27 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 208 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 660 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Андижон вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 33 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 501 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд.331млн. 596 минг сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди;
– Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 28 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 366 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 14 млрд. 900 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди;
– Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 19 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 160 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 млрд. 140 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 133 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 540 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 330 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 24 млрд. 580 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 151 та бўш турган давлат мулки объектлари 1612 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 55 млрд. 360 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан10 млрд. 228 млн. 151 сўм миқдорга сотилди.
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.
АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ
“E-IJRO AUKSION”ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар
РЎЙХАТИ
ЎзА