Ғиёсжон Каримовдан илк мусобақада юксак натижа

Жорий йилнинг 15-19 ноябрь кунлари Москва шаҳрида катталар ўртасида универсал жанг бўйича ҳаваскорлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди.
 
photo5452142884565395915.jpg
Унда ўта оғир вазн тоифаси бўйича иштирок этган Тошкент вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходими, сафдор Ғиёсжон Каримов Украина, Молдова ва ҳиндистонлик рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақанинг финал босқичига етиб келди.
Мазкур чемпионатда биринчи марта қатнашаётган ёш ҳамкасбимиз ҳал қилувчи баҳсда ўзидан анча тажрибали бўлган россиялик спортчилар билан беллашди. Якуний натижаларга кўра, ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам мусобақанинг кумуш медаллари ва «Универсал жанг» ҳаваскорлар халқаро федерациясининг дипломлари билан тақдирланган Ғиёсжон 2019 йилнинг февраль ойида ушбу спорт тури бўйича Украинада бўлиб ўтадиган Европа кубоги мусобақаларига ҳам йўлланмани қўлга киритди. Унга ана шу нуфузли мусобақада ҳам омад тилаймиз!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ 
Жамоатчилик ва оммавий ахборот 
воситалари билан алоқалар бошқармаси​​

 

ЎзА