Равшан Эрматов Хитой Кубоги финалини бошқаради

Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақалар ва ўртоқлик учрашувларини бошқаришга жалб қилинаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Жумладан, кеча Японияда бўлиб ўтган Япония – Қирғизистон ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик Ильгиз Танташев бошқариб борди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Расулов ёрдам беришди. Тўртинчи ҳакам сифатида Равшан Эрматов ҳаракат қилди. Учрашувда ҳисоб Япония фойдасига 4:0 бўлди.
Шунингдек, Равшан Эрматов Хитой Кубоги финалини бошқариши ҳам маълум бўлди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Расулов ёрдам беришади. Финал ўйини 25 ноябрь куни «Бэйцзин Гоань» ва «Шандунь Лунэн» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
ЎзА