Япониянинг Фудзими шаҳрида аёллар кураши бўйича 15 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик курашчилар ҳам иштирок этишди.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақа якунларига кўра қизларимиз 5 та медалга эга чиқдилар. -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Рушона Абдурасулова олтин медални қўлга киритган бўлса, Лайлохон Собирова (-62 кг), Улмекен Есенбаева (-50 кг), Дилшода Матназарова (-46 кг) ва Нигина Собирова (-39 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси қизлари Осиё чемпионатини 1 та олтин, 4 та бронза медали билан якунладилар.
ЎзА